Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Хави Россия грандини бошқаришдан бош тортган

Хави Россия грандини бошқаришдан бош тортган

Хави "Барселона"ни тарк этгач, деярли бир ярим йилдан буён ишсиз юрибди. Испаниянинг Sport нашри саҳифаларида Хави ҳақида хабар эълон қилинди. Унда айтилишича, ёш мутахассис муносиб амбицияли лойиҳани кутишда давом этмоқда.

Хабарда Хави яқинда Москванинг "Спартак" клуби вариантидан воз кечгани ҳақида ҳам маълумот берилган.

"Хави Эрнандесни "Спартак" лойиҳаси ишонтира олмади," - дейилади хабарда.

"Спартак"ни ҳозирда Деян Станкович бошқармоқда. Айни пайтда жамоа Россия Премьер-лигаси турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 19:02 30.10.2025. Ўқилди: 1140 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!