Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ханс-Дитер Флик "Барса" раҳбариятидан пулларни оқилона сарфлаш кераклигини сўрамоқда. Немис Луис Диас трансферини хоҳламаяпти

Ханс-Дитер Флик "Барса" раҳбариятидан пулларни оқилона сарфлаш кераклигини сўрамоқда. Немис Луис Диас трансферини хоҳламаяпти

"Барселона" спорт директори Деку "Ливерпуль" қанот ҳужумчиси Луис Диасни сотиб олишга қизиқмоқда, аммо каталонияликлар ичида колумбиялик футболчини сотиб олиш борасида келишмовчиликлар мавжуд. Бу ҳақда El Nacional хабар бермоқда.

Манбага кўра, Диаснинг трансфери "кўк-анорранглилар"га тахминан 70 млн еврога тушиши мумкин. Бироқ, "Барселона" Ламин Ямал ва Рафиньянинг ҳозирги ўйин формасини ҳисобга олган ҳолда "Ливерпуль" ҳужумчиси учун пул сарфлаш кераклигига ишончи комил эмас. Агар Диас сотиб олинса, бу позицияда ортиқча футболчилар пайдо бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Таъкидланишича, Каталония клуби раҳбарияти Диас трансфери учун режалаштирилган пулларни ҳимоячи ёки ярим ҳимоячи позициясини кучайтиришга сарфлаши мумкин, буни жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик сўрамоқда.

Киритилди: 13:55 23.03.2025. Ўқилди: 503 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!