ХАМАСнинг музокаралар олиб бораётган раҳбари Халил ал-Ҳайянинг айтишича, Исроил ҳарбийларининг юқори мартабали қўмондонни ўлдириши Ғазо секторидаги ўт очишни тўхтатиш режимига хавф туғдирмоқда.
Reuters агентлиги хабар беришича, Ал-Ҳайя бу ҳақда телемурожаатида маълум қилган.
У ХАМАСнинг юқори мартабали қўмондони Раид Саъаднинг бир кун аввал Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Бу АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган анклавдаги ўт очишни тўхтатиш октябрь ойида кучга кирганидан бери ҲАМАСнинг юқори мартабали вакилига қилинган энг шов-шувли суиқасд бўлди.
"Исроилнинг ўт очишни тўхтатишни давом эттириши... Саид ва бошқаларга қарши сўнгги ҳужумлар сулҳнинг ҳаётийлигига таҳдид солмоқда. Биз воситачиларни, айниқса, асосий кафолатчи АҚШ маъмурияти ва президент Дональд Трампни Исроилни сулҳни ҳурмат қилиш ва унга риоя қилишга мажбурлаш учун ҳаракат қилишга чақирамиз", - дея таъкидлади ҳаракат вакили.
Ал-Ҳайя, шунингдек, Ғазода БМТнинг халқаро барқарорлик кучларини жойлаштириш таклифига изоҳ берди:
"Халқаро кучларнинг роли ўт очишни тўхтатиш режимини сақлаш ва Ғазо чегаралари бўйлаб икки томонни ажратиш билан чекланиши керак ... анклав ичида ҳеч қандай роль ёки унинг ички ишларига аралашмасдан."