Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

ХАМАС Эроннинг АҚШ билан музокаралардаги позицияси учун миннатдорчилик билдирди

ХАМАС Эроннинг АҚШ билан музокаралардаги позицияси учун миннатдорчилик билдирди

Эрон минтақа халқларининг, хусусан, Фаластин ва Ливаннинг Исроил ҳужумларига қарши қонуний қаршилик кўрсатишини қўллаб-қувватлаш бўйича ўзининг принципиал сиёсатини давом эттиради.

Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббас Аракчи ХАМАС Сиёсий бюроси аъзоси Халил ал-Ҳайя билан бўлиб ўтган телефон мулоқоти чоғида маълум қилди. А. Аракчи суҳбатдошига Эроннинг минтақадаги урушни тўхтатиш бўйича кўраётган сўнгги чора-тадбирлари ҳақида маълумот берди.

Ўз навбатида, Халил ал-Ҳайя ҳам Аббас Аракини Фаластиндаги, хусусан, Ғазо секторидаги сўнгги вазиятдан хабардор қилди. У Фаластинга қарши ҳужумлар тўхтагунга қадар қаршилик кўрсатишда давом этишларига эътибор қаратди.

ХАМАС Сиёсий бюроси аъзоси, шунингдек, Эрон делегациясининг АҚШ билан музокаралардаги позицияси учун миннатдорчилик билдирди. Ушбу позицияда минтақадаги барча фронтларда урушни бир вақтнинг ўзида тўхтатиш зарурлиги таъкидланган эди. Бундан ташқари, у Ислом Республикасига фаластин халқининг қонуний курашини қўллаб-қувватлаётгани учун ташаккур айтди.

Киритилди: 23:52 04.06.2026. Ўқилди: 202 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!