Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ҳиндистон ТИВ Россия дипломатини чақиртирди

Ҳиндистон ТИВ Россия дипломатини чақиртирди

Бунга тўрт нафар денгизчининг ракета зарбаси оқибатида ҳалок бўлгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

​Ҳиндистон Россиянинг муваққат ишлар вакилини чақиртириб, 19 июл куни Қора денгиздаги қуруқ юкли кемага берилган ракета зарбаси оқибатида тўрт нафар ҳиндистонлик ҳалок бўлганидан сўнг "жиддий хавотир" билдирди, деб хабар бермоқда "Reuters".

​Аввалроқ, Украина расмийлари Россия якшанба куни Ҳиндистон ва Сурия экипажидан иборат Гвинея-Бисау байроғи остидаги "Golden Leo" кемасига учта қанотли ракета билан зарба берганини, оқибатда экипажнинг тўққиз аъзоси, жумладан Ҳиндистон фуқаролари ва лоцман ҳалок бўлганини маълум қилган эди. Кема Одессадан жўхори юки билан чиққан вақтида ўққа тутилган, деб ёзди Одесса вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Кипер.

​Ҳиндистон ТИВ тижорат кемаларининг ўққа тутилиши ва бунинг оқибатида тинч аҳолининг ҳалок бўлиши "қабул қилиниб бўлмайдиган ҳолат" эканини билдирди.

​Россия кемага берилган зарба бўйича изоҳ бермади.

Киритилди: 14:31 21.07.2026. Ўқилди: 2342 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!