Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Халқаро валюта жамғармаси экспертлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди

A A A
Халқаро валюта жамғармаси экспертлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди

Иқтисодиёт ва молия вазирлигида Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) экспертлари иштирокида инвесторлар учун “Ўзбекистонда қазиб олиш тармоғининг инвестиция истиқболлари ва солиқ солиш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Ахадбек Хайдаров бошчилигидаги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадлар прогнози департаменти, Базавий тармоқ ва соҳалар корхоналари иқтисодиёти, молияси ва тариф сиёсати департаменти, Тоғ-кон ва металлургия саноатини ривожлантириш, моддий балансларини шакллантириш бўлими ҳамда бир қатор идоралар вакиллари иштирок этди.

Хорижий томондан жамғарманинг Фискал сиёсат департаменти катта иқтисодчиси, миссия раҳбари Жан-Франсуа Вен, ХВЖнинг халқаро эксперти Алистер Уотсон ва бир қанча инвесторлар қатнашди.

Давра суҳбатини Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Ахадбек Хайдаров ўз кириш сўзи билан очиб берди. Вазир ўринбосари йиғилганларга мамлакатимизда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар ва инвесторлар учун яратилаётган кенг имкониятлар тўғрисида маълумот берди.

Шундан сўнг, хорижий томон ўз тақдимотларини иштирокчилар эътиборига ҳавола қилди. Бундан ташқари, геология-қидирув ишлари ва фойдали қазилмаларини қазиб олиш даврида солиқ солиш масалаларига алоҳида эътибор берилди.
Геологик қидирув ва фойдали қазилмаларни қазиб олишда солиққа тортиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси ҳақида фикрлар алмашилди.
Давра суҳбати якунида томонлар шу каби маслаҳатлашув ва учрашувларни янада фаоллаштиришга келишиб олди.

Киритилди: 12:33 18.03.2024. Ўқилди: 848 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!