Бугун 23 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Хакерлар Сурхондарёда ҳокимликлар сайтига нега ҳужум қилганлиги айтилди

A A A
Хакерлар Сурхондарёда ҳокимликлар сайтига нега ҳужум қилганлиги айтилди

6 январь куни Сурхондарёда вилоят, шаҳар ва туманларнинг расмий сайтлари хакерлар ҳужумига учраганлиги маълум қилинди. «Clone Security» гуруҳи ушбу ҳужумни ўз зиммасига олган.

Хакерлар хабарида бутун вилоят ҳокимлиги тизимига киришганлигини, вилоят ҳокими «яхши мутахассисларга эътибор қаратмаса», унинг ёпиқ қарор ва фармойишларини эълон қилиниши айтилган. 

«Clone Security» гуруҳи «Газета.uz» нашрига юборган мурожаатида вилоят ҳокимлиги АКТ бўлимида ишлайдиган ходим икки ҳафта олдин ҳокимлик ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан ўз иш кабинетида ўзаро келишмовчилик сабаб калтаклаганлиги айтилган.

Ишлар бошқармаси бошлиғи АКТ бўлими ходимига Сурхондарё вилояти ҳудудидан чиқиб кетиш шартини қўйганлиги айтилмоқда.

18 декабрь куни ҳолат юзасидан ходим президент Виртуал қабулхонасига қилган мурожаати учун расман ишдан олинган, дейилади гуруҳ мурожаатида.

Киритилди: 10:13 06.01.2021. Ўқилди: 4457 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!