Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Хакерлар криптобиржадан 15 миллион доллар "ухлатишган"

A A A
Хакерлар криптобиржадан 15 миллион доллар "ухлатишган"

Жанубий Кореянинг GDAC криптобиржаси бузиб кирилди, натижада хакерлар қиймати 20 миллиард вонга (15 миллион долларлик) тенг турли криптовалюталарни ўғирлашган, деб ёзмоқда Рёнхап агентлиги.

“Хакерлар Жанубий Кореянинг GDAC криптобиржасидан қиймати 20 миллиард вонга тенг криптовалютани ўмаришди”, – дейилади агентлик тарқатган хабарда.

Агентликнинг таъкидлашича, ўғирланган криптовалюта суммаси биржа омборида сақланаётган жами активларнинг 23 фоизига тенг.

Хабарда келтирилишича, ўғирлик якшанба куни амалга оширилган. Активларнинг бир қисми хориждаги криптовалюта биржаларига жўнатилгани айтилмоқда.

Айни пайтда GDAC криптобиржаси бўлиб ўтган воқеа юзасидан полицияни хабардор қилган.

Киритилди: 06:31 12.04.2023. Ўқилди: 1449 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!