UFC Шон-шуҳрат зали аъзоси, россиялик Хабиб Нурмагомедовга тегишли Махачқалъадаги Абдулманап Нурмагомедов номидаги аралаш жанг санъатлари мактаби ёпилади.
Бу ҳақда Mash телеграм канали хабар берди. Хабарда келтирилишича, клуб ўрнида турар-жой мажмуаси қурилади. Янги зал 2026 йилда Хабибнинг туғилган қишлоғи Янги Хушетда очилиши кутилмоқда. Маълумот ҳозирча расман тасдиқланмаган.
Ёзда ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари Абдулманап Нурмагомедов номидаги аралаш жанг санъатлари мактабида тинтув ўтказган эди.