Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

WSJ: Чехия Украина Қуролли Кучлари учун 800 минг снаряд сотиб олди

A A A
WSJ: Чехия Украина Қуролли Кучлари учун 800 минг снаряд сотиб олди

Бундан ташқари, Прага қўшимча маблағлар ҳисобидан сотиб олиниши мумкин бўлган яна 700 минг снаряд топган.

Нашрнинг ёзишича, Чехия катта партиядаги ўқ-дориларни сотиб олиш учун Европа Иттифоқи ва НАТОнинг бюрократик талабларини четлаб ўтиб, "Совуқ уруш" давридаги алоқаларини фаоллаштирган.

Нашр суҳбатдошлари eтказиб берувчилар орасида қайси давлатлар борлигини ошкор қилмаган, аммо бу давлатлар орасида "Россиянинг бир нечта иттифоқчилари" борлигини хабар қилган.

Харид қилинган пакетга 300 минг дона совет услубидаги ўқ-дорилар ва 500 мингга яқин Ғарбда ишлаб чиқарилган снарядлар киради. Улар Украинага 2024 йил охиригача бир неча партияларда етказилади, деб ёзади Тhe Wall Street Jornal.

Киритилди: 21:06 18.03.2024. Ўқилди: 997 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!