Бугун 17 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

World Boxing Cup. Тўрт боксчимиз финалга чиқди

World Boxing Cup. Тўрт боксчимиз финалга чиқди

World Boxing ташкилоти кубоги доирасида кеча ярим финал жанглари бўлиб ўтди. Ушбу босқич доирасида 5 нафар боксчимиз рингга кўтарилди.

-60 кг вазнда бўлиб ўтган ярим финалда, Мадияр Данияров мезбон Луиз Оливейрага қарши баҳс олиб борди ва ҳакамларнинг қарорларига кўра 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Тўрабек Хабибуллаев ярим финал баҳсида ҳиндистонлик Вишални қийинчиликсиз мағлуб этиб, финалга йўл олди — 5:0.

Асилбек Жалилов ҳам финални ҳал қилди. Боксчимиз бу йўлда ҳиндистонлик Жадумани Манденгбамни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

-75 кг вазндаги вакилимиз Фазлиддин Эркинбоев польшалик Михал Ярлинскини 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Энг оғир вазндаги боксчимиз Жаҳонгир Зокиров қозоғистонлик Даниял Сапарбайга ҳеч қандай имконият қолдирмади — 5:0.

-60 кг: Мадияр Данияров – Луиз Оливейра (Бразилия) - 1:4
-90 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев – Вишал (Ҳиндистон) - 5:0
-50 кг: Асилбек Жалилов – Жадумани Манденгбам (Ҳиндистон) - 3:2
-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев – Михал Ярлински (Польша) - 4:1
+90 кг: Жаҳонгир Зокиров – Даниял Сапарбай (Қозоғистон) - 5:0

Киритилди: 10:23 04.04.2025. Ўқилди: 651 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!