Бугун 8 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

World Boxing Cup. Бугун 7 нафар боксчимиз финал жангини ўтказади. Унда 2 та дерби бор

World Boxing Cup. Бугун 7 нафар боксчимиз финал жангини ўтказади. Унда 2 та дерби бор

World Boxing ташкилоти кубогида бугун финал жанглари бўлиб ўтади. Ярим финал доирасидаги кечаги кун баҳсларида рингга кўтарилган 3 нафар ватандошимизнинг барчаси ғалаба қозонди.

Миразизбек Мирзаҳалилов -55 кг вазнда гватемалалик Жосе Фелипени 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

Жавоҳир Умматалиев -80 кг вазнда қозоғистонлик Диас Молжигитовга қарши баҳс олиб бориб, ҳеч қандай қийинчиликларсиз ғалабани қўлга киритди — 5:0.

Акмалжон Исроилов -85 кг вазнда польшалик Якуб Страшевскини 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олди.

Шу тариқа, финалга терма жамоамизнинг 7 нафар вакили етиб келган ва улар бугун биринчилик учун учрашувларини ўтказади.

Жуфтликлар билан танишинг:

-50 кг: Асилбек Жалилов - Ники Куммингс (Франция) 23:00
-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев - Кауе Белини (Бразилия) 23:30
-85 кг: Акмалжон Исроилов - Даулет Тулемиссов (Қозоғистон) 23:45
-90 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев - Исаак Окоҳ (Англия) 00:00
--55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов - Нурсултан Алтинбек (Қозоғистон) 04:00
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев - Вандерлей Перрейра (Бразилия) 04:45
+90 кг: Жаҳонгир Зокиров -

Киритилди: 11:38 05.04.2025. Ўқилди: 619 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!