Сербия расмийлари Белграддаги намойишлар ортида турган Ғарб разведка идораларига мамлакатда "рангли инқилоб" уюштиришга рухсат бермайди.
Бу ҳақда республика бош вазири ўринбосари Александр Вулин маълум қилди.
"Белградда "рангли инқилоб" бўлмоқда. Ва бу бизнинг Россия Федерациясига нисбатан позициямиз билан узвий боғлиқ. Сербиядаги "рангли инқилоб" ортида бошқа ҳукуматни ҳокимиятга келтирмоқчи бўлган Ғарб разведка хизматлари турибди. Биз бунга йўл қўймаймиз", - дея таъкидлади Вулин.
Сербиядаги норозилик намойишлари 2024 йил 1 ноябрда Нови Сад темир йўл вокзалидаги иншоот қулаганидан кейин бошланган. Намойишлар ҳамон давом этмоқда ва намойишчилар фожиада мамлакат расмийларини айбламоқда.
Сербия президенти Александр Вучич воқеаларни шарҳлар экан, республикада Киев "Майдан"ига ўхшаш "рангли инқилоб"ни амалга ошириш мумкин эмаслигини таъкидлади.