Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Вучич президентлик сайловларини бойкот қилишга тайёрлигини билдирди

Вучич президентлик сайловларини бойкот қилишга тайёрлигини билдирди

Сербиянинг собиқ президенти Александр Вучич мамлакатда ҳозирги шароитда президентлик сайловларини ўтказиш имкони йўқлигини билдирди.

«Шахсан менинг фикримча, айни пайтда сайловларни ўтказишнинг имкони йўқ. Агар ўзимдан сўрасангиз, уларни бутунлай эътиборсиз қолдирган бўлардим», — деди Вучич.

Унинг таъкидлашича, бу шахсий позицияси бўлиб, Сербия тараққиёт партиясининг сайловда иштирок этиши юзасидан якуний қарор декабрь ойида партиянинг раҳбар органлари томонидан қабул қилинади.

Киритилди: 05:12 12.11.2026. Ўқилди: 588 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар