Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари бўйлаб ҳаракатланувчи шаҳарлараро йўловчи поездлари чипта нархига ўзгартиришлар киритилади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” матбуот хизмати хабар берди.
“Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2024-йилнинг 25-июл санасидан „Қўқон-Наманган-Андижон-Марғилон-Қўқон“ йўналишидаги шаҳарлараро йўловчи поездлар чипта нархига ўзгартиришлар киритилади”, дейилади хабарда.
Чипта нархлари қуйидаги тархда белгиланмоқда:
Шунингдек, ушбу йўналишларида ҳаракатланувчи барча шаҳарлараро йўловчи поездлари йўловчилари электрон тўлов тизими (АТТО) орқали тўловни амалга оширишлари мумкин.