Бугун 30 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Испаниядаги фавқулодда ҳолат туфайли «Барселона» - «Интер» учрашуви бошқа вақтга кўчирилиши мумкин

Испаниядаги фавқулодда ҳолат туфайли «Барселона» - «Интер» учрашуви бошқа вақтга кўчирилиши мумкин

El Desmarque хабарига кўра, Испанияда электр энергиясининг ўчиб қолиши туфайли Чемпионлар Лигаси ярим финалидаги "Барселона" - "Интер" учрашуви кўчирилиши мумкин.

Қайд этилишича, "Интер" бугун куннинг иккинчи ярмида Каталония пойтахтига етиб келиши режалаштирилган, аммо уларнинг сафари электр таъминотидаги муаммолар туфайли хавф остида қолиши мумкин, бу муаммолар аллақачон авиарейсларнинг бекор қилинишига олиб келди.

Бундан ташқари, Reuters хабарига кўра, Испания Ички ишлар вазирлиги тегишли сўров билан мурожаат қилган ҳудудларда фавқулодда ҳолат эълон қилишни режалаштирмоқда.

Учрашув 30 апрелга белгиланган, бошланиш вақти - 00:00 (Тошкент вақти билан).

Эслатиб ўтамиз, кеча Испания, Португалия, шунингдек, Франциянинг жануби-ғарбида кенг кўламли электр энергияси узилиши содир бўлди. Электр таъминотидаги узилиш Лиссабон ва Мадрид каби шаҳарларда ҳам жамоат ҳаётини фалаж қилиб қўйди.

Киритилди: 10:10 29.04.2025. Ўқилди: 4015 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!