Водийнинг уч гранд клубли "Нефтчи", "Андижон" ва "Навбаҳор" аллақачон янги мавсумга жиддий тайёргарлик жараёнини бошлаб юборишди.
Улар бирин-кетин ўзининг эски мураббийлари билан хайрлашиб, янги бош мураббийларни эълон қилди.
Дастлаб, 30 ноябрда "Андижон"га Самвел Бабаян мураббий этиб тайинлангани маълум бўлди. 1 декабрь санасида "Навбаҳор" Тимур Кападзени бош мураббийликка олиб келди. 2 декабрда эса амалдаги чемпион "Нефтчи" Исломбек Исмоиловга жамоани ишониб топширди.
Мутахассислар аллақачон кейинги мавсум учун трансфер режаларини амалга оширишга киришиб кетган.