Сирдарё туманида келгуси йилда хитоийлик ҳамкорлар билан автомобил ишлаб чиқариш бўйича 122 миллион долларлик лойиҳа ишга тушади.
Яқинда Қозоғистон билан Сирдарё туманидаги Марказий Осиё халқаро саноат кооперацияси марказига старт берилди.
Ушбу марказ ҳудудида 300 миллион долларлик 14 та саноат корхонаси келаси йил 1-чорак якунида иш бошлайди, 2026 йилда яна 720 миллион долларлик 40 та янги лойиҳалар жойлаштирилади.
Ўтган йили томорқани ишга солиш, кичик саноат ва сервис орқали одамларнинг даромадини ошириш бўйича янгича ишлаш тизими Сайхунободдан бошланган эди.
Тумандаги 13 минг хонадонда томорқадан самарали фойдаланиш ҳисобига ойлик даромад бир неча баробарга кўпайди. Маҳаллалардаги 1,8 минг хонадонда 5–6 сотихли, яна 622 тасида 2–3 сотихли иссиқхоналар қурилди. Бир ярим йилда 700 та янги тадбиркор иш бошлади, 15 минг ишсиз доимий даромадга эга бўлди, 1,5 минг оила камбағалликдан чиқди.
“Қилса бўлар экан! Мана, энг “оғир” туманлардан бири бўлган Сайхунободда бугун ҳаёт, одамларнинг кайфияти қандай ўзгарганига гувоҳ бўляпсизлар”,
– деди Президентимиз.