Қоровулбозор тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Акмал Анварович Остонов Вобкент тумани ҳокими этиб тайинланди.
Вобкент тумани ҳокими вазифасида 2021 йилдан бери ишлаб келаётган Фарҳод Умаров соғлиги ёмонлашганлиги муносабати билан ўз аризасига биноан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.