Бугун 31 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трампнинг сурати барибир долларда пайдо бўлади

Трампнинг сурати барибир долларда пайдо бўлади

Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги раҳбари Скотт Бессент маълум қилди.

"Шундай қилиб, 150 йиллик юбилейга Калвин Кулидж (АҚШнинг 30-президенти) тасвири туширилган танга чиқарилган эди. Бизда президент Трамп тасвири туширилган шундай танга бўлади, шунингдек, Вакиллар палатасида Трамп суратини 250 долларлик банкнотага жойлаштириш тўғрисида қонун лойиҳаси мавжуд", – дея таъкидлади Бессент.

Аввалроқ, Калифорния губернатори Гэвин Ньюсом бу қарорни танқид қилган эди.

"Энди америкаликлар озиқ-овқат, бензин, ижара ва соғлиқни сақлаш учун кўпроқ пул тўлаётганларида айнан кимни айблашни аниқ билиб олишади", — деганди.

Шунингдек, бу қарорни қўллаб-қувватлаш учун Оқ уй миллий валютани чоп этишга масъул бўлган идорага босим ўтказмоқда.

Киритилди: Бугун 12:15. Ўқилди: 283 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!