Бугун 3 декабрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Владимир Путинда энди ҳеч қандай иккиланиш йўқ

Владимир Путинда энди ҳеч қандай иккиланиш йўқ

Фаисер Россиянинг тобора тажовузкорлигидан огоҳлантирмоқда.

Германия ички ишлар вазири Ненси Фаисер Россия ва НАТО ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиб бораётгани ҳақида огоҳлантириб, Россия президенти Владимир Путинда энди ҳеч қандай иккиланиш йўқлигини даъво қилди.

Якшанба куни нашр этилган Ҳанделсблатт газетасига берган интервьюсида Фаисер Кремль 2022 йил февралида Украинага кенг кўламли босқинни бошлаганидан бери Германия каби НАТО аъзоларига нисбатан тажовузкор бўлиб қолганини айтди.

«Россиянинг Украинага қарши босқинчилик урушидан бери биз ички хавфсизликда бурилиш даврини бошдан кечирдик», деди у газетага. «Россия Европада гибрид уруш олиб бормоқда. Кўриниб турибдики, дезинформацион кампаниялар, қўпорувчилик ҳаракатлари ва киберҳужумлар давлат томонидан назорат қилинади».

Бироқ, Фаисер вазминлик ва оқилон бўлишга чақириб, «Биз қатъий, лекин айни пайтда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишда давом этишимиз керак» деди.

Киритилди: 23:00 02.12.2024. Ўқилди: 1465 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!