Бугун 24 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Винисиуснинг «Реал» билан янги шартномаси тафсилотлари маълум бўлди

Винисиуснинг «Реал» билан янги шартномаси тафсилотлари маълум бўлди

Мадриднинг «Реал» клуби ва ҳужумчи Винисиус Жуниор ўртасида янги шартнома бўйича музокаралар давом этмоқда. Ҳозирча томонлар якуний келишувга эришмаган. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, янги шартнома асосида бразилиялик футболчининг маоши оширилади, лекин бу ошириш жамоадаги маош мувозанатига таъсир қилмайди. Шунингдек, Винисиуснинг маоши Килиан Мбаппе ва Жуд Беллингем каби юлдузлар ўртасида норозилик уйғотмаслиги лозимлиги таъкидланган.

Бундан ташқари, 24 ёшли вингернинг вакиллари шартномага махсус товон пули (клаусула) бобини киритиш устида иш олиб бормоқда. Ҳозирда Винисиуснинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.

Аввалроқ, оммавий ахборот воситаларида футболчининг маоши йилига тахминан 15 миллион евро эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Киритилди: 18:11 21.03.2025. Ўқилди: 730 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!