Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Винисиус Бразилия терма жамоасига чақирилмайди

Винисиус Бразилия терма жамоасига чақирилмайди

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор яқинлашиб келаётган учрашувларга Бразилия терма жамоасига чақирилмайди.

Бу ҳақда Ge Globo маълум қилди. Манбага кўра, миллий жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти Винисиусни навбатдаги ўйинларга жалб қилмасликка қарор қилган. Аслида Винисиус Чилига қарши баҳсни дисквалификация сабабли ўтказиб юбориши керак эди, аммо Анчелотти уни Боливияга қарши ўйинга ҳам жалб этмоқчи эмас. Айтилишича, мураббий ҳужумчига қўшимча дам бериш ниятида.

Жаҳон чемпионати – 2026 саралаш ўйинларини Бразилия терма жамоаси сентябр ойида ўтказади. Чилига қарши баҳс 5 сентябрь куни, Боливияга қарши ўйин эса 10 сентябрда бўлиб ўтади.

Киритилди: 08:00 19.08.2025. Ўқилди: 1308 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!