Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор Чемпионлар Лигаси 1/4 финалидан ўрин олган Лондоннинг "Арсенал" клубига қарши дастлабки ўйинни у қадар ёрқин ўтказмади.
"Канонирлар" иккинчи бўлимда киритилган учта гол эвазига ўз уйида ғалабани нишонлади - 3:0. WhoScored маълумотларига кўра, иккала жамоа таркибидаги энг ёмон ўйинчилардан бири кутилмаганда Винисиус бўлди - 5,8 балл. Бразилиялик дарвозага уч марта зарба берди, аммо уларнинг бирортаси аниқ бўлмади, шунингдек, уч марта дриблинг амалга оширди - барча уринишлар муваффақиятсиз якунланди. Бундан ташқари, ҳужумчи жамоадошлари учун бирорта ҳам вазият яратмади ва олтитадан фақат битта дуэлда ғалаба қозонди.
Ўйин натижасига кўра фақатгина Антонио Рюдигер (5,6) ва четлатилган Эдуардо Камавинга (5,5) пастроқ баҳоланди.