Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси ходимлари томонидан “Долзарб 90 кунлик” профилактика тадбирлари доирасида ҳудудларда ҳайвонларни юқумли касалликларга қарши эмлаш ишлари давом этмоқда.
Хусусан, Бухоро вилояти Бухоро шаҳри ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари, ветеринария участкалари ҳамда ташхис маркази ходимлари билан биргаликда “Долзарб 90 кунлик” тадбирларида фаол иштирок этиб, аҳоли хонадонларидаги чорва ҳайвонларидан “бруцеллёз” касаллигига қарши қон намуналари олиш тадбирлари ўтказилмоқда.