Бугун 16 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Вэнс: "Вашингтон ҳутийлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни сақлаб қолмоқда"

Вэнс: "Вашингтон ҳутийлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни сақлаб қолмоқда"

Вашингтон маъмурияти Яманнинг "Ансар Аллоҳ" (Ҳутийлар) ҳаракати Боб ал-Мандеб бўғозидаги стратегик Перим оролини эгаллаб олганидан кейин улар билан тўғридан-тўғри алоқада бўлиб келмоқда.

АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс бу ҳақда маълум қилди.

"Биз БАА, Саудия Арабистони ва минтақадаги бошқа манфаатдор томонлар билан доимий алоқадамиз. АҚШ бу масалага алоҳида эътибор қаратмоқда. Шунингдек, биз ҳусийларнинг ўзлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни давом эттирмоқдамиз. Шунинг учун, биз вазият жуда тез ривожланаётган бўлса-да, вазиятни назорат остига олганимизга чин дилдан ишонамиз. Биз воқеалар ривожини кузатишда давом этиш ниятидамиз", деб таъкидлади у.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Яман ҳусийлари АҚШ билан боғланиб, АҚШга қарши курашишни истамаслигини билдирганини эълон қилган эди.

Ямандаги вазият сентябрь ойининг бошида, ҳусийлар мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида ҳужум бошлаганида кескинлашди. Шу билан бирга, ҳусийлар Қизил денгиз ва Боб ал-Мандеб бўғозининг қирғоқбўйи ҳудудларига ракета ва дрон ҳужумларини бошладилар.

Киритилди: 08:40 15.09.2026. Ўқилди: 770 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!