Бугун 17 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ким Чен Ин Путинга ҳамкорликни кенгайтиришга ваъда берди ва Россиянинг Украинадаги урушида РФни қўллаб-қувватлади

Ким Чен Ин Путинга ҳамкорликни кенгайтиришга ваъда берди ва Россиянинг Украинадаги урушида РФни қўллаб-қувватлади



Шимолий Корея раҳбари Россия билан ҳамкорликни "кенгайтириш ва чуқурлаштириш"ни режалаштираётганини маълум қилди. Бу ҳақда у Путиннинг мамлакат ташкил топганининг 78 йиллиги муносабати билан йўллаган табригига жавоб мактубида айтган.

Ким Чен Ин икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни иттифоқчилик муносабатлари сифатида баҳолади.

КХДР раҳбари, шунингдек, Россиянинг ҳозирги "мамлакат хавфсизлиги манфаатлари ва халқаро адолатни ҳимоя қилиш учун олиб бораётган муқаддас уруши"да гўёки "ғалаба қозониши"га ишонч билдирган. Ким Чен Ин қўллаган бу ифода, эҳтимол, Россиянинг Украинадаги урушига тааллуқли.

У Путин ва Россия халқини "ўзгармас қўллаб-қувватлаш"га ваъда берди.

Киритилди: 18:10 15.09.2026. Ўқилди: 1931 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!