Баҳсга Х ижтимоий тармоғида Полша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорскийнинг қуйидаги сўзлари сабаб бўлди:
"Агар Владимир Путин Доналд Трамп билан учрашиш учун Будапештга Полша орқали учса, унинг самолёти мамлакат ҳудудида мажбуран қўндирилиши, Россия президенти эса Халқаро жиноий суд ордерига мувофиқ ҳибсга олиниши мумкин".
Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто эса бунга жавобан Полшадаги суднинг мустақиллигига шубҳа билдирди. Сийяртонинг таъкидлашича, Полша суди бош вазир Доналд Тускнинг буйруғи билан “Шимолий оқим-2” газ қувурини портлатган “террорчини” топширишдан бош тортган” (яқинда Полша суди Владимир Журавлёвни Германияга экстрадиция қилишни рад этган эди).
Сикорский бунга жавобан “босқинчига қарши саботажни жиноят деб ҳисобламаган Полша суди билан фахрланиши”ни ёзди. Шунингдек, у “Мадяр” тахаллусли Украина Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиси, этник венгер Роберт Бровди ҳақида эслатиб ўтди. Венгрия унга Украина Қуролли кучларининг “Дружба” нефт қувурига ҳужуми учун масъул бўлинма қўмондони сифатида мамлакатга киришни тақиқлаганди.
"Умид қиламанки, сизнинг жасур ватандошингиз майор Мадяр ниҳоят Путиннинг ҳарбий машинасини таъминловчи нефт қувурини ишдан чиқаришга эришади ва сиз Хорватия орқали нефт қабул қила бошлайсиз", – дея ёзди Подша ТИВ раҳбари.