Бугун 20 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

"Гаровдагилар қайтди, энди урушни давом эттириш вақти келди"

"Гаровдагилар қайтди, энди урушни давом эттириш вақти келди"

Исроил миллий хавфсизлик вазири Бен Гвир, Ғазо секторидаги жанговар ҳаракатларни қайта бошлашга чақирди.

Аввалроқ, Исроил армияси сўнгги соатларда Ғазо секторидаги ўнлаб нишонларга зарбалар берилганини ва бунда 120 дан ортиқ ўқ-дорилар қўлланилганини маълум қилганди

Бундан олдинги воқеалар:

Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишуви 2025 йил 10 октябрдан кучга кирган эди. Бироқ 19 октябрь куни Исроил армияси Рафаҳ ҳудудига ҳаво зарбаларини амалга оширди. The Times of Israel ёзишича, бу зарбалар Исроилга қилинган ҳужумларга жавоб бўлган.

Кетма-кет зарбалардан кейин Исроил ўт очишни тўхтатиш режимига қайта риоя қилишини билдирди ва ҳар қандай қоидабузарликка кескин жавоб беришини маълум қилган.

Киритилди: Бугун 15:12. Ўқилди: 1379 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!