Украина Россия билан можарода ғолиб бўлиб чиқа олмайди, шу боис Киев Москва билан музокаралар ўтказиши керак. Бу ҳақда Британия Бош штабининг собиқ раҳбари Дэвид Ричардс “The Independent” нашри билан суҳбатда маълум қилди.
“Буюк Британия армиясининг энг юқори лавозимли зобитининг сўзларига кўра, Украина Россия билан урушда ғалаба қозона олмайди ва тинчлик шартлари тўғрисида Кремль билан музокаралар олиб бориши шарт”, - дейилади мақолада.
Ричардснинг сўзларига кўра, Украинага Ғарб иттифоқчилари у гўёки Россия қўшинларини НАТО ёрдамисиз сиқиб чиқара олиши мумкинлиги борасида ёлғон умидлар бахш этган.
“Украина билан қилган ишимиз бу — Украинани жанг қилишга ундадик, бироқ ғалаба учун воситалар тақдим этмадик. <...> Менимча, улар ғалаба қозона олмайди”, - деди Британия Бош штабининг собиқ раҳбари.