2025 йил 19 октябрь куни соат 09:40 ларда Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани “Азларсой” МФЙ худудидан ўтган D-162 (4R-104) автомобил йўлининг 7-километрида 1997 йилда туғилган ҳайдовчи бўшқарувидаги “Cobalt” автомашинаси билан ҳаракатланиб келиб йўлнинг қарама-қарши бўлашгига чиқиб кетиши натижасида 1986 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган “Nexia 2” русумли транспорт воситаси билан тўқнашган.
Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида “Nexia 2” русумли автомобилида йўловчи сифатида кетаётган 1963 йилда туғилган эркак воқеа жойида вафот этган. Яна бир йўловчиси, 1959 йилда туғилган аёл туман шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига етказилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Қумқўрғон туман ИИБ тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.