Бугун 25 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Президент Фармони: Ҳокимликларда янги бошқарув тизими жорий этилади

Президент Фармони: Ҳокимликларда янги бошқарув тизими жорий этилади

Президентнинг “Ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун ҳокимликлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги” 33 та туман (шаҳар) ҳамда Сурхондарё вилоятининг барча ҳудудларида 9 та вазирлик ва идоранинг бўлинмалари ҳокимликлар таркибига ўтказилади. Ҳокимлар бу бўлинмалар устидан бевосита раҳбарлик қилади, ходимларни тайинлайди ва рағбатлантиради.

Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари сони — 6 нафар, туман ва шаҳарларда — 4 нафар этиб белгиланди.

Ҳар бир раҳбарга камида 3 нафар ижрочи ходим тўғри келади.

KPI кўрсаткичларига тўлиқ эришган ҳокимларга ажратиладиган маблағ 15 фоизга оширилади.

2026 йилдан бошлаб “Ҳудудлараро иқтисодий ҳамкорлик форуми” ҳар йили ўтказилади.

Шунингдек, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири ҳамда 2030 йилгача номарказлаштириш стратегияси ишлаб чиқилади.

Киритилди: 09:40 24.10.2025. Ўқилди: 949 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!