Бугун 28 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

Венгрия ва АҚШ Россия-Украина можаросига барҳам бериш борасидаги саъй-ҳаракатларини муҳокама қилди

Венгрия ва АҚШ Россия-Украина можаросига барҳам бериш борасидаги саъй-ҳаракатларини муҳокама қилди

Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто ва АҚШ Давлат котиби Марко Рубио телефон орқали мулоқот қилиб, АҚШнинг Россия-Украина можаросига барҳам бериш борасидаги саъй-ҳаракатларини муҳокама қилди.

Бу ҳақда Сийярто ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасидаги видеомурожаатида маълум қилди.

"Яхши хабар шундаки, Марко Рубио мени АҚШ тинчлик тарафдори бўлиб қолишларига, ўз мажбуриятларидан қайтмасликларига ва бу уч йиллик урушни тугатиш учун қўлидан келганини қилишда давом этишларига ишонтирди”, — деди у.

Вазир Венгрия Трамп маъмуриятининг тинчликка қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини ва уларнинг муваффақиятига ишонишини тасдиқлади: “Биз венгерлар учун уч йиллик маъносиз, қонли урушдан сўнг Европага тинчлик қайтиши муҳим”.

“Яхши суҳбат ўтказдик, бу Венгрия-Америка муносабатларининг мутлақо янги даврига қадам қўяётганимизни ва бу муносабатлар дўстлик ва фундаментал масалалар бўйича мутлақ келишув билан белгиланишини кўрсатди”, — дея хулоса қилди Сийярто.

Киритилди: 09:47 16.04.2025. Ўқилди: 414 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!