Франция президенти Эммануэл Макрон Россия раҳбари Владимир Путин "тинчликни хоҳлашини исботлаши керак" деб айтди.
"Украина шартларсиз ўт очишни тўхтатишга тайёр. Украина Президенти Владимир Зеленский бугун менга буни тасдиқлади. У бунга эришиш учун америкаликлар ва европаликлар билан ёнма-ён ишлашни хоҳлайди. Энди навбат президент Путинга - у ҳақиқатан ҳам тинчлик истаётганини исботлаши керак," дея Франция президенти Х ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирди.