Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Венесуэлага алoқадор нефт танкерлари блокадаси Мадуро жиноий гуруҳи АҚШнинг ўғирланган барча активларини қайтармагунигача ўз кучида қолади

Венесуэлага алoқадор нефт танкерлари блокадаси Мадуро жиноий гуруҳи АҚШнинг ўғирланган барча активларини қайтармагунигача ўз кучида қолади

Венесуэлага алoқадор нефт танкерлари блокадаси Мадуро жиноий гуруҳи АҚШнинг ўғирланган барча активларини қайтармагунигача ўз кучида қолади — Пентагон раҳбари.

Пит Ҳегсетнинг таъкидлашича АҚШ президенти Доналд Трамп бу борада кўрсатма берган.

"Президент Трамп аниқ қилиб тушунтирди: Венесуэладан чиқаётган ёки у ерга кетаётган санкция остидаги нефт танкерлари блокадаси Мадуро жиноий гуруҳи ўғирланган барча Америка активларини қайтармагунича амалда бўлади. Пентагон АҚШ Соҳил қўриқлаш хизматидаги ҳамкорлари билан биргаликда, “Жанубий найза” операцияси доирасида ноқонуний жиноий тармоқларни йўқ қилиш мақсадида денгиздаги нишонларни тутиб олишни шафқатсизларча амалга оширади. Зўравонлик, гиёҳванд моддалар ва тартибсизлик Ғарбий ярим шарни назорат қила олмайди", — дея баёнот берди Ҳегсет.

Киритилди: Бугун 18:14. Ўқилди: 169 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!