Венесуэлада сиёсий маҳбусларни қамоқхоналардан озод этиш бошланди. Улар орасида президентликка собиқ номзод ҳам бор, деб хабар бермоқда ОАВ.
Foro Penal ҳуқуқ ҳимоячилари гуруҳи маълумотларига кўра, илк озод этилганлар орасида Венесуэла мухолифатининг етакчиларидан бири ва Тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Мария Корина Мачадонинг президентлик кампаниясида иштирок этган Бяджио Пилиери бор. Шунингдек, 2024 йилги сайловларда президентликка номзод бўлган мухолиф сиёсатчи Энрике Маркес ҳам озодликка чиқарилди.
Бундан ташқари, Венесуэла ҳукумати хорижий фуқароларни ҳам озод этди. Хусусан, беш нафар Испания фуқароси, жумладан, ҳуқуқ ҳимоячиси Росио Сан-Мигел ҳам бор.