Венесуэла ҳукумати БМТни молиявий операциялар, савдо ва инвестициялар Ғарб санкцияларидан ҳимояланадиган ҳудуд яратишга чақирди.
Бу ҳақда республика ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Иван Хил БМТ Бош ассамблеясида маълум қилди, деб ёзади “РИА Новости”.
У бир томонлама мажбурлов чораларидан холи ҳудуд яратишни таклиф қилди, унда молиявий операциялар ва банклараро тўловлар амалга оширилиши мумкин бўлган ҳамда давлатлар ўртасида тўғридан-тўғри инвестициялар ва қонуний савдони Ғарбдан хавф-хатарсиз ва “жазоловчи тўсиқлар”сиз амалга оширишни кафолатлайди.