Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Венесуэла президенти Мадуронинг яқин шериги коронавирусдан вафот этди

Венесуэла президенти Мадуронинг яқин шериги коронавирусдан вафот этди

14 август, жума куни Венесуэлада COVID-19дан 70 ёшида, пойтахт Каракас округи губернатори ва президент Николас Мадуронинг яқин шериги Дарио Вивас вафот этди, деб хабар бермоқда Reuters.

Таъкидланишича, 19 июль куни ҳукмрон социалистик партиянинг катта аъзоси Вивасда коронавирус аниқлангач, ўша пайтдан бери изоляцияга олинган.

"У жангда ўлди... У COVID-19 пандемиясига қарши ушбу оғир жангда нафақат ўзининг соғлиғи учун қайғурди, балки барчамизга ғамхўрлик қилди", деб таъкидлади вице-президент Делси Родригес.

Вивас Венесуэла ҳукуматининг вирусдан вафот этган биринчи юқори лавозимли амалдори бўлди.

Венесуэла расмийлари хабарига кўра, мамлакатда 29 мингдан ортиқ COVID-19 ҳолати мавжуд бўлиб, шулардан 250 га яқини ўлим билан якунланган. Ушбу иккала натижа Жанубий Америкадаги энг паст кўрсаткичлардан биридир.

Киритилди: 21:00 14.08.2020. Ўқилди: 2684 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!