Бугун 23 сентябрь, 2020 йил, чоршанба

O'ZB

"Венера нима бўлганда ҳам Россия сайёраси"

"Венера нима бўлганда ҳам Россия сайёраси"

"Роскосмос" раҳбари Дмитрий Рогозиннинг айтишича, Россия ҳаёт мавжудлигини кўрсатиши мумкин бўлган сайёра атмосферасида биомаркерлар топилганлиги ҳақидаги маълумотдан кейин Венерага ўз миссиясини юборишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

“Дастуримизда америкаликлар билан биргаликда сайёрани ўрганиш бўйича “Венера-Д” лойиҳасини тиклаш бор. Шунингдек, Венерага юбориладиган алоҳида миссияни ҳам кўриб чиқмоқдамиз”, - деди бўлим бошлиғи.

Унинг сўзларига кўра, "Венера, нима бўлганда ҳам Россия сайёраси".

Таъкидланишича, миссия 2027 йилдан 2029 йилгача амалга оширилиши керак, аммо лойиҳа ҳамон Россия томонидан молиялаштирилмаган. Қайд этилишича, кейинги 10 йил давомида 17 миллиард рублдан кўпроқ маблағ талаб этилади.

“Венера-Д” лойиҳасининг Америкадаги қисми ҳам тахминан шунча миқдорга баҳоланмоқда.

Киритилди: 22:15 15.09.2020. Ўқилди: 3281 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!