Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тарих фанидан ўтган аттестация тестидаги баҳсли савол юзасидан расмий муносабат билдирди.
Гап 2025 йил апрель–май ойларида бўлиб ўтган аттестациянинг биринчи босқичидаги 32-савол ҳақида кетмоқда. Саволда Юстиниан I вафотидан кейин Византиядан Испанияни тортиб олган қабила сўралган.
Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази дастлаб “лангобардлар” жавобини тўғри деб белгилаган. Бироқ кўплаб ўқитувчилар “вестготлар” варианти илмий жиҳатдан тўғри эканини таъкидлаб, норозилик билдирган.
⚖️ Педагоглар судга мурожаат қилган, аммо дастлабки инстанцияларда ютқазган.
Президентга йўлланган мурожаатдан сўнг масала қайта кўриб чиқилди. Якунда вазирлик савол мазмунида илмий талқинлар ўртасида тафовут борлигини тан олди.
Қарорга кўра, ушбу савол учун “лангобардлар” ва “вестготлар” жавоблари тўғри деб қабул қилинади ҳамда тегишли педагогларга балл қўшиб берилади.