Вашингтондаги отишмада бир неча киши яраланди, яна бири ҳалок бўлди. Бу ҳақда сешанба куни The Washington Post газетаси полицияга таяниб хабар берди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, камида икки киши оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Айни пайтда полиция ҳозирча қурбонларнинг аниқ сонини маълум қилгани йўқ.
Воқеа ҳолатлари юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Бошқа тафсилотлар берилмаган.