"Бу ҳақдаги хабарлар мутлақо ёлғон. Стив Уиткофф ҳам, мен ҳам Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш бўйича Украина билан келишув доирасида ҳеч қандай мулоқот қилмадик. Бундай ёлғон маълумотларни тарқатиш журналистик масъулияцизлик", — деб ёзди Марко Рубио Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Рубио Politico нашрида чоп этилган мақолага шу тариқа изоҳ берди. Ушбу хабарда АҚШ Украина бўйича тинчлик келишуви доирасида Россияга энергетикага оид санкцияларни, жумладан “Шимолий оқим – 2” бўйича бекор қилишни таклиф этгани қайд этилган эди.
22 апрел куни Ахios портали ҳам Вашингтон 2014 йилдан бери жорий этилган барча санкцияларни бекор қилишни таклиф этгани ҳақида ёзган. Бундан ташқари, Bild ва Financial Times нашрлари “Шимолий оқим” лойиҳаларини қайта ишга тушириш бўйича муҳокамалар ҳақида хабар берган эди.