CNN маълумотларига кўра, махфий брифинг АҚШнинг Украинага нисбатан пессимистик нуқтаи назарини очиб беради, шунингдек, яқин ойларда можаронинг боши берк кўчага кириб кетишини башорат қилмоқда.
Ҳужжатларда Украина қуроллари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларининг заиф томонлари қайд этилган. Хусусан, файлларда Украинанинг илғор қўшинларини ҳимоя қилиш учун ўрта масофага мўлжалланган ҳаво мудофаа тизимлари май ойида тугаши ҳақида сўз боради. Демак, Россия ҳавода устунликка эришади, Киев эса қуруқликдаги қўшинларини қарши ҳужумда жамлаш қобилиятини йўқотиши мумкин.
Аввалроқ АҚШ разведкаси Украина Қуролли кучларини жалб қилиш билан боғлиқ муаммолар туфайли Украинанинг баҳорги аксил-ҳужумлари муваффақиятига ишонмаслиги маълум бўлган эди.