Бу ҳақда CNN хабар берди.
Оқ уй босим ўтказиш воситаси сифатида нишонлар рўйхатини сақлаб турибди ва кутилаётган зарбаларни шу кечанинг ўзидаёқ беришга тайёр, бироқ айни пайтда асосий устуворлик дипломатияга берилган, деб маълум қилди нашр суҳбатдоши.
CNN мухбири Памела Брауннинг маълумотларига кўра, Вашингтон кескинлик авж олишининг олдини олиш ва дипломатик ҳаракатларга имконият бериш мақсадида Эронга қасддан танаффуслар билан зарбалар бермоқда.
АҚШ томони аввалроқ ҳам "зарба бериш ва кейин тўхтаб туриш" усулини қўллаган, дея тушунтиради нашрга Оқ уйдаги манбалардан бири.