АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Дональд Трамп инаугурацияси олдидан Украинага қурол етказиб бериш суръатини ошириш ниятида.
Бу ҳақда CNN телеканали истеъфога чиққан Америка президенти маъмуриятидаги манбаларга таяниб хабар берди.
Январь ойи ўрталарига қадар Қўшма Штатлар Украинага “юз минглаб артиллерия снарядлари, минглаб ракеталар, юзлаб зирҳли техникалар ва бошқа зарур жиҳозлар” етказиб беради.
Гап янги ёрдам пакети ҳақида эмас, балки Байден лавозимидан кетишидан олдин Вашингтон Киевга ўтказмоқчи бўлган аввалдан режалаштирилган юклар ҳақида кетмоқда.