Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Вақт ҳеч кимни аямайди: 69 ёшли Жеки Чаннинг янги суратлари мухлисларни ташвишга солди

Вақт ҳеч кимни аямайди: 69 ёшли Жеки Чаннинг янги суратлари мухлисларни ташвишга солди

Апрель ойида 70 ёшни қарши оладиган афсонавий актёр ва каскадёр Жеки Чаннинг сўнгги кунларда олинган сурати интернетда қизғин муҳокама қилинмоқда. Болалик хотиралари билан боғлиқ актёрнинг кексайганини кўрган мухлислар қайғули изоҳлар қолдирмоқда:

“Вақт шиддат билан ўтиб бормоқда”, “Болалигимизни эслатадиган буюк актёрнинг қаришини кузатиш жуда ачинарли ва қийин”, деб ёзади фойдаланувчилар.

Бироқ содиқ мухлислар ўша кунда олинган бошқа суратларни излаб топишга муваффақ бўлишди ва Жеки Чан шунчаки нотўғри ракурсдан суратга олинган деган хулосага келишди.

Жеки Чан – хитойлик ва америкалик актёр, каскадёр, кинорежиссёр, продюсер ҳамда жанговар сюжетларни саҳналаштирувчи, қўшиқчи, эҳсон қилувчи ва жанг санъати устаси. YUNISEF’нинг кўнгилли элчиси, Британия империясининг Кавалер ордени соҳиби. У жангари фильмларда енгил ҳазиллари ва ширин табассум билан бир неча авлод мухлисларининг меҳрини қозонган.

Киритилди: 16:43 18.03.2024. Ўқилди: 14557 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!