Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Вафот этган шахсларга ҳам курерлик жўнатмалари юборилган — Божхона қўмитаси

Вафот этган шахсларга ҳам курерлик жўнатмалари юборилган — Божхона қўмитаси

Ўзбекистонда ҳукумат қарори билан 2025 йил 1 майдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларни божсиз олиб киришнинг янги нормалари кучга киради. Божхона қўмитаси ушбу қарор қабул қилинишининг заруратини тушунтирди.

Қўмита хабарида таъкидланишича, дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишларнинг соҳа ва тармоқларга жиддий таъсири сезилмоқда. Халқаро сиёсат ва иқтисодиётдаги ўзгарувчан муносабатлар, турли тариф ва чекловлар барча давлатлар қатори Ўзбекистонга ҳам занжирли таъсир кўрсатиб, жаҳон иқтисодиётининг секинлашиши ва халқаро савдо камайишига олиб келмоқда.

Халқаро савдо ҳажми 3,5 триллион долларга қисқариб, дунёдаги инфляция даражаси 7,5-8 фоизга кўтарилиши прогноз қилинаётган бир вақтда Ўзбекистон ўз кучи ва ички имкониятларига таяниб дадил қадам ташламоқда.

Шу боисдан жаҳон иқтисодиётидаги кескин ўзгаришлар, ташқи хатарлар ва глобал рақобат шароитида миллий ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчиларни самарали қўллаб-қувватлаш, ички бозорда адолатли рақобат муҳитини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 апрель куни “Айрим турдаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди, дейилади қўмита хабарида.

Жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб кириш тартибидаги янги ўзгаришлар

Қарор билан 2025 йил 1 майдан эътиборан жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларни божсиз олиб кириш нормалари қуйидаги миқдорларда белгиланди:

  • ҳаво транспортида — 1000 АҚШ доллари (амалда 2000 АҚШ доллар);
  • темирйўл ва дарё транспортида — 500 АҚШ доллари (амалда 1000 АҚШ доллар);
  • автомобиль (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали эса мавжуд 300 АҚШ доллари миқдоридаги норма ўзгаришсиз қолди.
Киритилди: 11:04 21.04.2025. Ўқилди: 709 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!