Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Uzum" ходимлари республика ҳашари доирасида бутун Ўзбекистон бўйлаб дарахт экиб чиқишди

A A A
"Uzum" ходимлари республика ҳашари доирасида бутун Ўзбекистон бўйлаб дарахт экиб чиқишди

«Ҳаводек зарур» лойиҳаси доирасида бутун мамлакат бўйлаб Узум миллий рақамли экотизим ходимлари ҳашарга чиқиб, 100 дан ортиқ дарахт экишди.

"Uzum" ходимлари республика ҳашари доирасида бутун Ўзбекистон бўйлаб дарахт экиб чиқишди

"Uzum" ходимлари республика ҳашари доирасида бутун Ўзбекистон бўйлаб дарахт экиб чиқишди

Тошкентда Uzum жамоаси Олмазор туманида жойлашган Соғбон кўчасидаги хиёбонда шумтол кўчатларини экишди ва мамлакатнинг 20 шаҳрида Uzum Market миллий маркетплейсининг буюртмаларини тарқатиш пунктлари олдида дарахтлар экилди.

"Uzum" ходимлари республика ҳашари доирасида бутун Ўзбекистон бўйлаб дарахт экиб чиқишди

"Uzum" ходимлари республика ҳашари доирасида бутун Ўзбекистон бўйлаб дарахт экиб чиқишди

— Жамоа билан биргаликда биз нафақат рақамли экотизимни, балки мамлакатимизнинг миллионлаб аҳолиси учун келажакни қурмоқдамиз, — деди Uzum Market бош директори Илшат Хаметов. — Бутун Республика учун муҳим лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун экотизим жамоаси билан биргаликда бизда мавжуд бўлган барча ресурслардан фойдаланамиз: омборлар, логистика, вақт ва кучимиз. Шундай қилиб, биз ОНА жамғармасига бутун мамлакат бўйлаб муҳтожларга ёрдам кўрсатишда кўмаклашамиз ва бугун кўчаларимиз ва ҳавомиз тоза бўлишига ҳисса қўшиш учун бутун мамлакат бўйлаб хашарга чиқдик.

Дарахтларнинг координаталари «Яшил Макон» умуммиллий платформасига маълумотларни киритиш учун Экология вазирлигига топширилади — шу тариқа нафақат Узум ходимлари, балки давлат органлари ҳам кўчатлар ҳолатини кузатиб боришади.

Дарахтлар Фарғона, Бухоро, Навоий, Андижон, Қарши, Термиз, Наманган, Жиззах, Урганч, Қўқон, Нукус, Чирчиқ, Ангрен, Олмалиқ, Гулистон, Шаҳрисабз, Бекобод, Марғилон, Асакада экилган.

"Uzum" ходимлари республика ҳашари доирасида бутун Ўзбекистон бўйлаб дарахт экиб чиқишди

"Uzum" ходимлари республика ҳашари доирасида бутун Ўзбекистон бўйлаб дарахт экиб чиқишди

Киритилди: 19:09 18.03.2024. Ўқилди: 1322 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!