Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзини “пайғамбар” деб атаган эркак қўлга олинди

Ўзини “пайғамбар” деб атаган эркак қўлга олинди

Зимбабведа ўзини сектанинг “пайғамбари” сифатида кўрсатган 56 ёшли Измаил Чокуронгерва етти нафар шериги билан бирга “жиноий фаолияти, жумладан, вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик” учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда The Guardian'га таяниб "Дарё" хабар берди.

Ўзини “пайғамбар” деб эълон қилган эркак пойтахт Хараредан 34 километр шимоли-ғарбда жойлашган фермада яшаган. Унинг катта ёшли издошлари ва 250 дан ортиқ болалар ҳам у билан турган. Болалар секта раҳбариятининг манфаати йўлида ҳар қандай ишни бажарган. Полиция маълумотларига кўра, қутқарилган 251 нафар боланинг 246 нафари туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасиз яшаган.

“Мактаб ёшидаги барча болалар мактабга қатнамаган, ҳаётий кўникмаларни ўрганиш баҳонасида қўл меҳнати билан шуғулланаётган арзон ишчи сифатида таҳқирланган”, — деди Зимбабве ИИБ бошлиғи.

Хавфсизлик кучлари секта қароргоҳига бостириб кириб, оқ либосли диндор аёллар билан баҳслашган. Аёллар мажмуани “ваъда қилинган ер” деб атаган ва автобусга ўтқазилган болаларни зудлик билан қайтаришни талаб қилган.

“Нега улар бизнинг болаларимизни олиб кетишяпти? Бу ерда ўзимизни қулай ҳис қиляпмиз. Бизда муаммо йўқ”, — деб бақирган аёллардан бири.

Киритилди: 11:07 18.03.2024. Ўқилди: 911 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!