Самарқанд шаҳар суди 73 ёшли И.X.ни ўзини Ўзбекистон бош вазирининг ёрдамчиси деб таништириб, катта миқдордаги пулни фирибгарлик йўли билан олгани учун айбдор деб топди.
У аввал 60 млн сўм, кейин эса бош вазир билан гаплашиб “доимий лавозимга тайинлаш” учун 15 минг доллар талаб қилган.
⚖️ Суд ҳукми уни 2 йил озодликдан маҳрум қилиш ва 22,5 млн сўм жарима тайинлади. Жазо қаттиқ тартибли колонияда ўтказилади.